

Мутахассис ёзда жамоани бошқариши мумкин.
ОАВ маълумотларига кўра, Алонсо аллақачон биринчи трансфер сўровини маълум қилган. Мураббий Лондон клубидан "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни ўз сафига қўшишни сўради. Ярим ҳимоячи трансферга рози бўлиши мумкин. Гюлер "Бернабеу"даги кескин вазиятдан хавотирда. Алонсо билан бирлашиш имконияти туркиялик футболчини ўзига жалб қилмоқда.
Бу мавсумда Арда Гюлер "Реал" сафида 50 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.



