UZ

Сўнгги янгиликлар

22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  1 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  3 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” мусобақаси қайси санада бошланади? Янгиликлар

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” мусобақаси қайси санада бошланади?

Шу йилнинг 28 январь куни Фарғонада анъанавий “Вилоят Ҳоким Кубоги-2018” халқаро турнири старт олади.

Мусобақа 10 февралга қадар давом этади. Бу йилги баҳслар олдинги йилларга қараганда бошқачароқ регламент асосида бўлиб ўтади. Фарғона вилоят футбол федерацияси томонидан берилган маълумотларга қараганда, бу йилги баҳсларда Ушнинг “Олой” жамоаси ҳам қанташади. Кучли жамоалар битта гуруҳидан ўрин олишади ва бош соврин учун кураш олиб боришади. Жамоалар ўзаро ўйин ўтказишади ва гуруҳда пешқадам бўлган жамоа бош соврин эгасига айланади.

Жамоаларнинг ўринбосалари ва Про лига иштирокчилари эса икки гуруҳга бўлинган ҳолда эски регламент асосида алоҳида соврин учун курашишади.

Бундан ташқари, турнир ташкилотчилари иккинчи лига жамоаларини алоҳида гуруҳга ажратиб улар орасида ҳам мусобақа ўтказишди режалаштиришган.

Айтганча, бу йил мусобақада қатнашиш истагида бўлган Супер лига ва Про лига жамоалари Фарғона вилоят футбол федерациясига мурожаат этишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон ва факс: (373)2445680, + 998916745060.


Бош соврин учун курашадиган жамоалар
Қўқон – 1912 (Қўқон)
Цементчи (Қувасой)
Навбаҳор (Наманган)
Олой (Ош, Қирғизистон)
Нефтчи (Фарғона)
Машъал (Муборак)

Махсус кубок учун курашадиган жамоалар
Қўқон-1912-2
Цементчи-2
Навбаҳор-2
Олой -2
Машъал-2
Андижон (Андижон)
Норин (Ҳаққулобод)
Ёзёвон лочинлари (Ёзёвон)
Истиқлол (Фарғона)
Шаҳрихон (Шаҳрихон)
Ўз Тонг Хонг Ко (Андижон)


Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика