"Вест Хэм" Нуну Эшпириту Санту бош мураббийликдан кетганини эълон қилди

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2026, 14:42
"Вест Хэм” португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этгани ҳақида маълумот берди.

"Чемпионшипдаги мавсум боши синчковлик билан таҳлил қилингач, директорлар кенгаши клуб мақсадларига эришиш ва кутилмаларни оқлашни таъминлаш учун айни дамда ўзгаришлар зарур, деган хулосага келди", – дейилади клубнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Эшпириту Санту билан бирга жамоани бош мураббий ёрдамчиси Руи Педру Силва ҳамда дарвозабонлар мураббийи Руи Барбоза ҳам тарк этди.

Клуб маълумотига кўра, янги бош мураббийни қидириш жараёни аллақачон бошланган. Марк Ноубл, Стив Поттс ва Жерард Прендервилль эртанги Чемпионшип доирасидаги "Кардифф Сити"га қарши ўйинга жамоани вақтинча тайёрлаб боришади.

Чемпионшипдаги 13 турдан сўнг "Вест Хэм" 22 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда. Чемпионатнинг сўнгги бешта учрашувида "болғачилар" икки ғалаба, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: whufc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›