

"У шунчаки футболдан роҳатланиб, майдонда ажралиб туриш учун нима қилиши кераклигини ўйлаб олиши лозим. У узоқ йиллар давомида Европада тўп тепди. У ерда ҳужумчилар фақат ҳужумни якунлашади. МЛСда эса кўпроқ ҳаракат қилишга тўғри келади.
Мессига бу ерлар ёқади. Футболчиларнинг бу ердаги ҳаёти жуда яхши. Ўйиндан сўнг оила билан вақт ўтказиш, ортиқча стрессларсиз жамоат жойларига бориш мумкин. Тўғри, Месси дунёга машҳур футболчи, аммо бу ердаги ҳаёт Европага қараганда хотиржамроқ" - дейди Вела.



