

Ироққа қарши ўртоқлик учрашувдан сўнг Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпинга Осиё футболи ҳақида савол беришди.
- Осиё жамоалари билан бир нечта ўйинлар ўтказдингиз. Осиё футболи даражаси бўйича Европадан кучлими ёки кучсизми?
- Бу нима дегани? Ким билан солиштирганда? Фикримча, Эрон термаси Словения ва Словакиядан кучлироқ. Ўзбекистон? Плюс-минус. Европада кучлироқ терма жамоалар ҳам, кучсизроқ жамоалар ҳам бор. Осиёда ҳам шундай.
- Осиё қитъасидан Жаҳон чемпионатига чиқиш осонроқми?
- Қанча жамоа ЖЧга чиқиши, қандай саралаш бўлишини билмайман. Тўғрисини айстам, буни ўрганиб чиқмадим. Осонроқ ёки қийинроқлигини айтиш қийин, аммо осон бўлмаслиги аниқ.



