UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  0 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  66 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  7

"Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз. Шундайми?" Янгиликлар

"Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз. Шундайми?"

Россия миллий терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин жамоанинг сентябрь ойидаги рақиблари ҳақида гапирди.

"Агарда бошқа вариант бўлмаса, умуман ўйнамай қўя қолганимиз яхшими? 

Сиз ўйлайсизки, РФИдан ёки мураббийлар штабидан кимдир, жумладан мен ҳам, Вьетнамга борамиз деб кўзимиз учиб турганмиди? Агарда ўйинимизни Россияда ўтказиш учун кичик бўлса ҳам имконият бўлса, биз ундан воз кечармидик? Шундай саволлар беряпсизки, аслида уларга жавоб топиш жуда ҳам осон. Албатта, Александр Дюковдан бошлаб, менгача бундан кучлироқ рақибларга қарши, Россияда тўп тепишни истаймиз. Бироқ бунинг имкони деярли йўқ.

Агар биз умуман ўйин ўтказмасак, қизиқиш кўпроқ бўладими? Мана кўряпсизми, Вьетнам ва Таиланд билан ўйнаяпмиз ҳамда ҳозир сиз билан шу ҳақида гаплашяпмиз. Агарда умуман ўйин бўлмаганида, сиз билан ҳаттоки кўришмасдик. Кейин сиз тахминан қуйидагича изоҳ қолдирардингиз: "Бу нимаси, умуман рақиб топилмадими?". Сизга ҳеч нима ёқмайди. Тушунмайман, сиз бошқа параллель оламда яшайсизми ва шунинг учун вазиятни тушунмаяпсизми? Сизнингча, биз ҳаммамиз аҳмоқмиз ва терма жамоа учун яхшироқ бўлишини истамаймиз, шундайми? Аслида барчаси оддий, ҳозир бундан кучлироқ рақиб билан ўйин ташкиллаштиришнинг имкони йўқ".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика