Валерий Карпин Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаларини Европа термалари билан солиштирди

Administrator
26 мар 2023, 23:47
Мураббийнинг фикрича Эрон Европанинг баъзи терма жамоаларидан кучли.

Ироққа қарши ўртоқлик учрашувдан сўнг Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпинга Осиё футболи ҳақида савол беришди. 

- Осиё жамоалари билан бир нечта ўйинлар ўтказдингиз. Осиё футболи даражаси бўйича Европадан кучлими ёки кучсизми?

- Бу нима дегани? Ким билан солиштирганда? Фикримча, Эрон термаси Словения ва Словакиядан кучлироқ. Ўзбекистон? Плюс-минус. Европада кучлироқ терма жамоалар ҳам, кучсизроқ жамоалар ҳам бор. Осиёда ҳам шундай. 

- Осиё қитъасидан Жаҳон чемпионатига чиқиш осонроқми?

- Қанча жамоа ЖЧга чиқиши, қандай саралаш бўлишини билмайман. Тўғрисини айстам, буни ўрганиб чиқмадим. Осонроқ ёки қийинроқлигини айтиш қийин, аммо осон бўлмаслиги аниқ. 


AdministratorМуаллиф
Манба: Спорт Экспресс