UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  57 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  12 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Динамо" ва "Андижон" жамоалари ўртасида қолдирилган учрашув бўлиб ўтди ва бунда "Динамо" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Доимгидек мавсум охирларига келиб ҳамма учрашувлар қийин бўлиб боряпти. Бугун ҳам қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Негадир иккинчи голдан кейин футбол ўйнашни тўхтатдик. Ўзига яраша муаммолар юзага келди. Дарвозамиз томон бир нечта бурчак тўплари тепилди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз ва баҳсни назорат қилишимиз мумкин эди.

- Улуғбек Ҳошимов биринчи таймдан кейин алмаштирилди.

- У жароҳатини даволаб энди майдонга қайтди. Катта паузадан кейин туширишга тўғри келди, шу боис бирданига тўлиқ ўйната олмасдик.

- Биламизки, сиз рақамларга кўп ҳам эътибор бермайсиз. Лекин бу "Динамо" бош мураббийи сифатида 101-ўйинингиз бўлди.

- Тўғри айтдингиз, мен статистикани кузатмайман. Чиндан ҳам бу 101-ўйиним эканлигини билмасдим. Эътибор учун раҳмат. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат.

- Суперлига тугашига иккита тур қолди. Кўп футболчиларнинг "Динамо"дан кетаётгани ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Масалан, Ратиньо ҳам кетар экан.

- Мен бу ҳақда олдин ҳам айтгандим, футболчиларимизга қизиқиш бор. Лекин бизнинг ишимиз уларни олиб қолиш. Ҳар йили мавсум охирига келиб бундай гаплар чиқади ва бу футболда нормал ҳолат. Ҳамма гап клуб қандай йўл тутишида.

- Навбатдаги баҳс "Қўқон-1912"га қарши кечади ва бу ўйин ҳам "Динамо" учун жуда муҳим. Чунки жамоа учинчи ўриндан пастга тушмаслиги лозим.

- Бундай масъулиятни жамоадаги ҳаммамиз тўлиқ ҳис қилиб турибмиз. Насиб қилса, чемпионат тугашига иккита тур қолди ва ҳар иккала ўйинни кўтаринки кайфиятда ўтказишни мақсад қилганмиз. Мухлисларни стадионга таклиф этиб қоламиз.

- Бугун Марко Станоевич ҳимоячи сифатида ўйнади.

- Чунки асосий ҳимоячиларимиз даволаниш билан банд. Шу боис Маркони ўйнатишга тўғри келди. Ва энг қизиғи, бугун ҳимоячимиз Дмитрий Плетнёв ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги турни ўтказиб юборади. Бу эса яна битта муаммони келтиради. Станоевич кучли футболчи, тажрибаси ҳам катта. Айнан унинг тажрибасига таянган ҳолда ҳимояга қўйдик.

- "Динамо" таркибида муаммолар кўп, жароҳат олган футболчилар бор, таркиб оптимал кўринишда эмас. Шунга қарамай, жамоани қандай руҳлантиряпсиз?

- Руҳлантириш... Мураббийлик тажрибам шу қадар каттаки, тажрибага таянган ҳолда иш тутишимга тўғри келяпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
15 ноя 20:58:31
Маратик
Карленович динамо мухлислари сиздан минатдор,бу йил камида бронза бизларники,агар кимдир бу йил динамо уз урнида эмас деп уйласа минус куйсин,динамо шу йилдаги Энг хужумкор жамоа
+1   
15 ноя 21:42:35
Alexis Dan
Динамо хакикатдан хам совриндор булишга арзийдиган жамоа. Хаттоки уйин жихатдан бизнинг жамоадан хам ёркинрок куринмокда куп уйинда (Нефтчи мухлиси)
+1   
15 ноя 21:25:19
Фарход
Тугриси Динамо уйинида кандайдир '"'мазмун '"' бор ( ушбу жумла футбол терминига тугри келадими билмадим,) { ёзишга хам куркиб колдим, бир, иккита муалимлар бор экан, хато топиб 2 бахо босаяптилар, узур } . Карленович хакакий, жанговор, зур команда тузди. Самаркандлик ишкибозлар Вадим Абрамовдан минатдор. Рахмат хаммага
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика