Упамекано қачон сафга қайтиши маълум

Omonjon To`xtamirzayev
20 окт 2023, 10:44
"Бавария" ҳимоячиси Дайот Упамекано октябрь ойи бошида тиззасидаги мушакларни шикастлаб олганди.

24 ёшли франциялик бугун майдонда енгил машғулотларни бошлади. Тахминларга кўра, Упакемано яна икки ҳафтадан кейин жамоасига ёрдам беришга тўлиқ тайёр бўлади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild