"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
25 янв 2024, 13:51
"Бавария" ҳимоячиси Дайот Упамекано жароҳат олиб, бир қанча муддатга сафдан чиқди.

Ҳимоячи Бундеслига доирасида "Унион"га қарши ўйинда жароҳат олди ва алмаштирилди.

"Ҳолат ёмонга ўхшайди. Тезлик олаётганда орқа мушакларни тортиб олиш - классик жароҳат, буни ўзимизда ҳам тасаввур қилиб кўришимиз мумкин. Бу мушаклар жароҳати.

Албатта, бу биз учун ҳам Упамекано учун ҳам ёмон ҳолат. Бундай жароҳатлардан кейин футболчи бир неча кунга эмас, ҳафталарга сафдан чиқади", - деди Томас Тухель.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany