

Аввалроқ Олисе Жаҳон чемпионатидан сўнг "Бавария" раҳбарияти билан бошқа клубларнинг қизиқиши юзасидан суҳбатлашиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Франциялик вингерга "Реал" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.
Журналистлар Упамеканодан Олисега "Бавария"да қолишни маслаҳат берган-бермаганини сўрашди.
"У қолади, у қолади", - деди Упамекано табассум билан.



