

- Терма жамоага мослашиб олишингизга қанча вақт керак бўлади? Тимур Кападзе қанча вақт сизга ёрдам бериши керак деб ўйлайсиз?
- У сизга ёрдамчи мураббий бўлмоқчи эмасман деб айтдими? (кулади). У биз билан бирга. Ҳар куни бирга ишламоқдамиз. У билан ўхшаш менталитет ва фалсафага эгамиз. Ўзбекистон маданияти ва футболчилари ҳақида унда кўпроқ маълумот бор. Шу сабабли у ҳозир биз билан бирга.
Менда маҳаллий мутахассис билан бирга ишлашда муаммо йўқ. Хитойда ишлаганимда ҳам маҳаллий мутахассислар менга ёрдам берган. Биз балки нафақат мураббий, балки бошқа маҳаллий мутахассисни ҳам терма жамоага жалб этармиз.



