Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"
30 сен 01:06
Янгиликлар


Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"
- Ўйин ҳақида...
- Ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ жисмоний тарафлама футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди. Бу борада ишлашимиз керак.
- Бугун жамоанингиз икки голида ҳам ассистентлик вазифасини бажардингиз. Бу бир томондан яхши кўрсаткичдир, иккинчи томондан плеймейкерларга нисбатан ижобий бўлмаган кайфият уйғотмайдими?
- Тўғри, аммо ўйин давомида кимдадир қулай вазият юзага келади ва уни амалга ошириши керак. Бугун бу вазифа менга тўғри келиб қолди. Ҳар доим яхши узатмалар беришга ҳаракат қилганман. Бугун вазиятлар бўлди, очиқ зонада шерикларимни кўрдим ва улар бундан унумли фойдаланишди.
- "Насаф"да кўпгина беллашувларда таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп тепяпсиз. Сизга қайси позицияда ўйнаш қулай?
- Мен учун йиллар давомида ўрганган марказий ҳимоя позицияси қулай. Таянчда мажбурий куч сифатида бўшлиқларни тўлдиришга ва жамоамизга фойдам тегиши учун ҳаракат қиляпман.
- "Насаф"нинг гуруҳ босқичида Саудия Арабистони клубларига қарши рўбарў келиши қўшимча қийинчиликлар юкламайдими? Ўтган йили "Пахтакор"га ушбу мамлакат жамоалари гуруҳ босқичида дуч келмаганди.
- Элит ОЧЛдаги барча жамоалар кучли. Гуруҳдан чиққан тақдиримизда ҳам шундай грандларга қарши битталик ўйин оқибатида турнирни тарк этишимиз мумкин. Бунда фақатгина гуруҳдан чиқдик, деб ўзимни хурсанд қилишимиз мумкин. Қачон, қандай рақиб дуч келди, ўша лаҳза футбол ўйнаш керак. Рақиб таркибида легионер футболчилар кучлилиги билан ажралиб турибди. Шу сабабли улар ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар