UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6

Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... » Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: «Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... »

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "Бухоро" устози Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-  Ўйинни қандай таърифлашга ҳам ҳайронман... Баҳс осон бўлмади албатта. Хамма ўйинчиларимиз  бирдек  шижоат  билан харакат қилди. Тўп билан муомала қилишда ҳам, ўйинни назорат қилиш бўйича ҳам рақибдан яхши ўйнадик. Бунинг учун уларга ва шунингдек “Бухоро” ишқибозларига руҳан далда бериб, қўллаб –қувватлаб туришгани учун алоҳида раҳмат дейман. Учрашувда  турли хил  вазият бўлиши мумкин. Биз ҳамма вақт бунга тайёр бўлишимиз керак. «Динамо»га қарши жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Бугун шунчаки омад биз томонда бўлмади холос. Лекин ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда кейинги турларда бундан-да кўпроқ харакат қилиб,  билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қиламиз - дейди Улуғбек Бақоев.



«Бухоро» матбуот хизмати.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика