UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади” Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” - “Машъал” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашув бошидаёқ юзага келган биргина хато ортидан гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг ҳужумкорликни оширдик, ўйинни назорат қилишга интилдик. Биринчи бўлимда ҳам имкониятларимиз бўлди, бироқ у қадар кўп эмасди. Иккинчи бўлимда фаолликни янада оширдик, захирадан янги кучларни ўйинга ташладик. Бироқ эътироф этиш жоиз, “Машъал” ҳимояда яхши туриб берди. Умуман айтганда, ҳисобда эмас, ўйиндаги устунлигимизни кўрсата олдик. Йигитларга учрашув давомидаги фаоллик учун миннатдорчилик билдираман. 

- Пенальти белгиланган вазият ҳақида фикрингиз қандай? Ўша тезкор бўлмаганида ўйин бошқача натижа билан тугашими мумкинмиди?

- Гол ўтказиб юбориш руҳиятга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бироқ, факт бу факт, эътирозга ўрин йўқ. “Машъал” ютдими, ютди. Навбатдаги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриб, зиммамиздаги вазифани уддалашга астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика