Уэйн Руни: "Манчестер Сити"нинг "Арсенал" устидан қозонилган ғалабани байрам қилиши бироз эрта"

Aslanov Jasurbek
20 апр 2026, 22:49
"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси афсонаси Уэйн Руни "Манчестер Сити" футболчиларининг "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейинги ҳиссиётларини бироз ошиқча деб ҳисобламоқда.

Якшанба куни Пеп Гвардиола шогирдлари 33-турнинг марказий баҳсида лондонликларни мағлуб этиб, турнир жадвалидаги фарқни 3 очкогача қисқартиришди (захирада битта ўйин бор).

"Уларнинг реакцияси бироз ошиқча бўлди. "Сити" учун олдинда яна олтита ўйин бор ва бу шубҳасиз катта ғалаба. Шунчаки, менимча, бундай байрам қилиш бироз вақтли ва бу уларга бумеранг бўлиб қайтиши мумкин.

"Арсенал" мухлислари ҳозир ўз жамоасини қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Футболчилар ҳам асабийлашишади, шунинг учун мухлислар жамоага ўзларининг чексиз далдасини кўрсатишлари керак", — деди Руни BBC телеканалининг "Match of the Day" дастурида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal