UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  0 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  3 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  4 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  15 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  1

УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади Янгиликлар

УЕФА "Рома" ва "Астон Вилла"ни жазолади

УЕФА молиявий мажбуриятларни бажармаган бир қанча клубларни жазолади.

УЕФА молиявий назорат органи (CFCB) 2023/24 йилги мавсум давомида текширув остида бўлган клубларга баҳо беришни якунлади.

CFCB илк навбатда Cost Squad деб номланган критерия орқали клубларга баҳо берди. 2023 йилда клублар таркиб - футболчилар, мураббийлар, трансферлар ва агентлар учун ишлатилган харажатлар 90 фоиз ёки ундан паст бўлгани борасида ҳисоботлар тақдим қилиши керак бўлганди. Кейинчалик бу нисбат 2024 йилда 80 фоизга, 2025 йилда эса 70 фоизга тушади.

2023/24 йилги мавсумда таркибнинг ичидаги харажатлар 90 фоиздан паст бўлганини барча клублар маълум қилган. Бироқ икки клуб CFCB дастлабки палатаси томонидан "Астон Вилла" (60 минг евро) ҳамда "Марсель"ни (20 минг евро) ҳисоботларни ўз вақтида тақдим қилмагани учун кичик миқдорда жаримага тортилди.

10та клуб билан келишув битимлари эса мониторинг режимига туширилди. "Милан", "Интер", "Монако", "Марсель" ва ПСЖ каби клублар 2023 йил давомида белгиланган вақт давомида вазифаларни тўлақонли бажариб келишган. "Рома" эса 2023 молиявий йилида белгиланган миқдордан кўпроқ пул ишлатган ва шу сабабли 2 млн евро жаримага тортилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика