АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар

Mirjalol Normatov
27 дек 2025
Бугун АПЛнинг 18-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсдан кейинги бир қанча фактлар маълум бўлди:

- ёзда 116 миллион фунтга сотиб олинган Флориан Виртц "Ливерпуль"даги илк голини 23-ўйинига келганда урди. У ўтган баҳсда илк ассистини ҳам амалга оширганди.

- Виртцнинг илк голи ғалаба голи сифатида хизмат қилди.

- Уго Экитике сўнгги 5 ўйинида 5+1 қайд этди.

- "Ливерпуль" сўнгги 7 баҳсда мағлуб бўлмади: 5 ғалаба ва 2 дуранг.

- "Ливерпуль" ушбу мавсумда Салоҳсиз бўлган 4 ўйиннинг 3тасида ғалаба қозониб, 1тасида дуранг ўйнади.

- "Ливерпуль"нинг сўнгги мағлубияти 27 ноябрда қайд этилган: ўшанда жамоа мағлубиятлар сериясига тушиб қолган ва "Манчестер Сити", "Ноттингем Форест" ҳамда ПСВдан мағлуб бўлганди.

- Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" АПЛ жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia