Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Хоразм"ни қийинчилик билан мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
3 сен 2026, 20:50
Суперлига 20-туридан ўрин олган илк учрашув бўлиб ўтди.

Суперлига

20-тур

ОКМК – “Хоразм” 1:0 (ТУГАДИ)

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Салоҳиддин Акрамов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Диас Галеев

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Акмал Раҳматов

Гол: Сияваш Ҳақназарий 15, 1:0

ОКМК: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Шаҳзод Тоиров, 4.Миржамол Қосимов (,28.Арихиро Сентоку, 84), 5.Гиорги Папава, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов ( 27.Урош Койич, 74), 10.Асадбек Собиржонов, 17.Нодир Абдураззоқов (21.Хазратжон Турсунқулов,74) 19.Аҳмадулло Муқумжонов, 44.Аброр Каримов, 88.Сияваш Ҳақназарий.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 11.Али Абдураҳмонов, 30.Аброр Саримсоқов, 77.Иван Пешич.

"Хоразм": 77.Умиджон Эргашев, 9.Сардорбек Азимов (71.Умид Султонов, 61), 13.Элзио Лоҳан (6.Нуржаҳон Музаффаров, 46), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Данил Нугуманов, 22.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (12.Максим Ширяев,46), 25.Матия Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов, 90.Улуғбек Ҳошимов, 94.Рустам Абдуҳамидов (79.Азиз Ахроров, 79), 96.Рафаэль Сабино (34.Суҳроб Иззатов, 61)

Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 8.Нодирбек Абдухолиқов, 10.Рафаэль Таварес, 88.Аброр Хўсинов.

84. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Қосимов ўрнига Сентоку тушди.

75. ЗАРБА. Ҳазратжон Турсунқуловдан кучли аниқ зарба, Умиджон Эргашев қийинчилик билан қайтарди.

74. ЎЗГАРИШ. ОКМК, Абдураззоқов ўрнига Турсунқулов, Холмуродов ўрнига Койич тушди.

61. ЎЗГАРИШ. “Хоразм”, Сардор Азимов ўрнига Умид Султонов, Рафаэл Сабино ўрнига Суҳроб Иззатов тушди.

57. Яна Азиз Холмуродов фаоллик кўрсатди. Бу сафар зарбаси ноаниқ.

51. ЗАРБА. Азиз Холмуродовда қулай имконият юзага келганди. Умиджон Эргашев тўпни қайтарди.

46. ЎЗГАРИШ. “Хоразм”, Элзио Лоҳан ўрнига Нуржаҳон Музаффаров тушди.

46. ЎЗГАРИШ. “Хоразм”, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ўрнига Максим Ширяев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Рустам Абдуҳамидовнинг зарбаси ноаниқ.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Рафаэль Сабино, “Хоразм”

26. Нодир Абдураззоқов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бирга бир вазиятда Умиджон Эргашев жамоасини қутқарди.

22. Наим Қосимов ВАР мониторида вазиятни кўргач пенальти йўқлигини айтди.

21. “Хоразм” дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. Матия Ром ОКМК футболчисига қўполлик ишлатган бўлиши мумкин.

19. ОКМКдан хавфли ҳужум. Азиз Холмуродов ёриб кирди, зарба берди, Эргашев қайтарди. Қайтган тўпга зарба йўллаган ОКМК футболчиси бурчак тўпи ишлади.

17. “Хоразм”нинг урган голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ҳисобга олинмади.

15. ГОЛ. Сияваш Ҳақназарий деярли майдон марказига яқин жойдан аниқ тепиб тўпни Эргашев дарвозасига тушириб қўйди. Кеча Миличкович Пролигада бугун Ҳақназарий Суперлигада супергол урди.

13. ЗАРБА. Нодир Абдураззоқовнинг “Хоразм” дарвозасига йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

Ўйинга старт берилди.

-Жамоалар майдонга чиқиб келди.

-Учрашув бошланишига барча нарса шай.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia