УЕФА Патрис Эвра бўйича иш очди
03 ноя 2017 20:50
Янгиликлар
УЕФА Патрис Эвра бўйича иш очди
УЕФА 10 ноябрь куни "Марсель" футболчиси Патрис Эвранинг мухлисни тепгани билан боғлиқ вазият бўйича иш кўриб чиқади.
Ўйиндан олдин бўлиб ўтадиган машғулотлар вақтида мухлислар Эврани ҳақорат қилишди. Орадан 30 дақиқа ўтиб эса, улар жойларидан майдонга сакраб тушишди ва футболчиларни ҳақорат қила бошлашди. Жанжал вақтида эса Эвра мухлислардан бирини бошига оёғи билан зарба берди. Якунда 36 ёшли Эвра ўйин бошлангунга қадар қизил карточка билан сийланди.
У камида битта ўйинда майдонга туша олмайди. Футболчини дисквалификация қилиш бўйича якуний қарор 10 ноябрь куни УЕФА аҳлоқ қўмитаси томонидан ўтказиладиган мажлисдан сўнг маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
03:00
ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар 9
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар