UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  2 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  1 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  11 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  15 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  79 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  7 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15

"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида Янгиликлар

"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Владо Радманович ОАВда кенг муҳокама қилинаётган Фабио Каннаваро мавзуси бўйича изоҳ берди.

- Жаноб Радманович, ҳозирги вақтда Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кенг муҳокама қилинмоқда. Сиз ҳам бундан хабардорсиз. Ушбу янгилик ҳақида қандай фикрдасиз?

- Биз бу ҳақда ҳеч нима билмаймиз.

- Демак, сиз ҳам ушбу янгиликни ОАВ орқали билдингиз, тўғрими?

- Ҳа. Биз ҳам ҳеч нимадан хабардор эмасмиз. Нима бўлишини билмаймиз. У яқин кунларда келишини эшитдим.

- ЎФА сизларни, яъни амалдаги мураббийлар штабини ушбу ишлар ҳақида огоҳлантирдими? ЎФА сизларни хабардор қилдими?

- Бу сир бўла қолсин ва мен ушбу сирни айта олмайман. Каннаваро балки келар, балки келмас. Бу ҳали аниқ эмас ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

- Демак, сизнингча музокаралар ҳали тугаман тўғрими?

- Ҳа.

- Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоани Малайзиядаги ўртоқлик ўйинига олиб борадими ёки бунга қадар янги мураббий  тайинланадими? ЎФА амалдаги мураббийлар штаби учун Малайзияга авиачипта олганмикин?

- Барчаси душанба куни ҳал бўлади. Мен ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. 




Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика