"Манчестер Сити"дан рекорд даражада очко олиб ташланади — Daily Mail

Aslanov Jasurbek
19 окт 2026, 22:15
"Манчестер Сити" клуби очколарнинг олиб ташланиши хавфи остида қолмоқда, бу эса жамоанинг Англия Премьер-лигасидан чиқиб кетишини муқаррар қилиб қўяди.

Бу ҳақда Daily Mail нашрининг бош спорт шарҳловчиси Оливер Холт хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, АПЛ раҳбарияти "шаҳарликлар"нинг апелляцияси кўриб чиқилиши якунланишидан аввалроқ жазо бўйича якуний ҳукмни эълон қилишга эришмоқчи. Апелляция бўйича қарор эса январь ойи охиридан олдин чиқиши даргумон.

Инсайдерларнинг таъкидлашича, олиб ташланадиган очколар ҳажми шу қадар катта бўладики, математик жиҳатдан "Сити"нинг пастки дивизионга тушиб кетишини кафолатлайди. Бундан ташқари, қўшимча очколарни олиб ташлаш жазоси клубни кейинги мавсумда — Чемпионшипда ҳам таъқиб этиши мумкин. Шу билан бирга, манбалар Манчестер клубининг мажбурий равишда Лига 2 га (тўртници дивизион) юборилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этишди: жазо Англия футболининг иккинчи дивизионига тушиб кетиш билан чекланади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›