U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

Narzulla Saydullayev
11 сен 2025, 11:19
Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 7–25-январь кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди.

Унга кўра мазкур тадбир 2025 йилнинг 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуръада жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон У-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган:

1-саватча
Саудия Арабистони (мусобақа мезбони)
Ўзбекистон
Япония
Ироқ

2-саватча
Корея Республикаси
Ветнам
Австралия
Қатар

3-саватча
Таиланд
Иордания
БАА
Эрон

4-саватча
Хитой
Сурия
Қирғиз Республикаси
Ливан

Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Таиланд-2020, Ўзбекистон-2022 ва Қатар-2024) эришилган натижаларни ҳисобга олган.

Мазкур мусобақа гуруҳ босқичи, чорак финал, ярим финал, 3-ўрин учун ва финал учрашувларидан иборат бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати