

Шу сабабли, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иштирокини 10-май куни Ҳиндистонга қарши ўйин билан бошлайди. Кейинги ўйинимиз 13-май куни Австралияга қарши бўлиб ўтади.
“Д” гуруҳи
Ўзбекистон
Австралия
Ҳиндистон
Маълумот учун, Сергей Чигодаев бошқарувидаги ўсмирларимиз бугун мезбон Саудия Арабистонига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Ўйин томонларнинг келишувига мувофиқ ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади.



