UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  0 23:54АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  1 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  2 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  6 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  3 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1

U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар Янгиликлар

U-17 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида маълумотлар

Бугун ўсмирлар терма жамоамиз U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги ўз иштирокини бошлайди.

Шу ўринда ушбу мусобақа ҳақида энг керакли маълумотларни келтириб ўтамиз. Навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 2025 йилнинг 3-20 апрель кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мусобақада жами 16та терма жамоа иштирок этади. Осиёда квоталар ошгани сабаб бу сафар 8та жамоа 2025 йил Қатарда ўтказиладиган U-17 жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқади.

U-17 Осиё чемпионати саралаш ўйинлари 10та гуруҳда олиб борилади ва гуруҳ ғолиблари билан бирга 5та энг яхши иккинчи ўрин эгалари ҳам Осиё чемпионатига йўлланма олади. Саралаш босқичи 10та давлат мезбонлигида кечади.

A гуруҳи - КХДР, Эрон, Сурия, Иордания (мезбон), Гонконг.

B гуруҳи - Камбоджа (мезбон), Афғонистон, Филиппин, Бангладеш, Макау.

C гуруҳи - Жанубий Корея, Хитой (мезбон), Баҳрайн, Мальдив, Бутан.

D гуруҳи - Таиланд (мезбон), Ҳиндистон, Бруней, Туркманистон.

E гуруҳи - Ўзбекистон, Ироқ, Хитой Тайпейи, Фаластин.

F гуруҳи - Япония, Қатар (мезбон), Мўғулистон, Непал.

G гуруҳи - Австралия, Индонезия, Қувайт (мезбон), Шимолий Мариана ороллари.

H гуруҳи - Малайзия, Лаос (мезбон), БАА, Ливан.

I гуруҳи - Яман, Вьетнам (мезбон), Қирғизистон, Мьянма.

J гуруҳи - Тожикистон, Уммон, Сингапур (мезбон), Гуам.

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси E гуруҳида жой олган бўлиб,  ўсмирларимиз ўз ўйинларини қуйидаги тартибда ўтказади.

23 октябрь. Ўзбекистон - Фаластин

25 октябрь. Хитой Тайпейи - Ўзбекистон

27 октябрь. Ўзбекистон - Ироқ

Буни қарангки, худди ёшлар терма жамоамиз каби ўсмирларимиз ҳам саралашни Хитой Тайпейида ўтказади. Бу ёшдаги терма жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов бўлиб, ёш мутахассис ва унинг шогирдларига бўлажак баҳсларда омад тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика