

"Томас Тухель менга "Челси"даги фаолияти билан жуда ёққан. У клуб учун кўп иш қилди ва мен уни ажойиб мураббий деб ҳисоблайман.
Аммо Англия терма жамоасини немис мураббий бошқараётгани ҳақидаги ўй мени ҳеч қачон тинч қўймаган.
Ахир биз Англиямиз. Менимча, Англия терма жамоасини инглиз мураббий бошқариши керак. Биз айнан шу мақсад сари интилишимиз лозим.
Балки футболи энди ривожланаётган кичик мамлакатлар учун хорижлик мураббий чақириш тўғридир. Аммо Англия каби футбол тарихи ва анъаналарига эга давлат учун вазият бошқача", - деди Коул The Rest Is Football подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель бошчилигидаги Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 ярим финалида Испанияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Бу натижадан кейин Тухель ва унинг келажаги атрофидаги муҳокамалар янада кучайди.



