UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  14

Туркиянинг Франция устидан қозонган ғалабаси тасодифми? Янгиликлар

Туркиянинг Франция устидан қозонган ғалабаси тасодифми?

Менимча, йўқ. Ҳа, Туркия амалдаги Жаҳон чемпионини мағлуб этди ва бу сенсация.

Лекин мундиалда иш берган тактика ҳозир эскирганини Дешам ҳали тушуниб етмаган. Аслида Жаҳон чемпионати пайтида ҳам, ундан кейин ҳам Дешамнинг ишини бир қатор экспертлар танқид остига олишганди. Шунчаки натижа фонида Дешам қўллаган услуб катта саволларга ўрин қолдирмаганди. Лекин эндиликда Дешамнинг Франция терма жамоасига қўллаётган услуби актуал мавзуга айланади. 

Туркия Гунеш келгач анча тартибга келди. Ўйин мувозанати тикланди. Бугунги натижалар бежиз эмас. Шунингдек, Франция кучсизлангани ва ЖЧда пайтида натижа йўлида ўша услубга кўниккан, мослашиб катта захира билан ўйнаган футболчилар энди ҳам бу нарсани давом эттиришга қаршидек, назаримда. 

Франциялик футболчи Бен-Арфанинг Россиядаги мундиалдан кейинги жаҳон чемпионларининг ўйинига бағишлаб "France Football" нашрига ёзган мақоласини келтираман. 

Бу нимадан далолат? Тўғри, ҳимоявий услуб ёки тактика маълум вақт давом этадиган мусобақаларда қўл келиши мумкин, қачонки футболчилар бунга мослашиб, мураббий кўрсатмасига тўлиқ амал қилишса. Франция ўшанда Жаҳон кубоги йўлида бу нарсага кўз юмганди. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Яъни, Дидье қўллаган услуб келажак учун ҳеч нима бермайди. Тўғри, ўчмас тарихни яратди. Баракалла. Аммо келажакда бу услубдан наф чиқиши қийин. Айниқса ҳозирги Франциядаги футболчилар танловидан келиб чиқсак, терма жамоага бошқа фалсафага эга мураббий зарур. Футбол ўйнашни хуш кўрувчи иқтидор эгалари бу услубдан чарчашган. Воқеалар ривожини эса кузатамиз.

P.S. Шаҳбоз Беғамовнинг telegram'даги каналидан олинди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика