Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2025
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Реал"га қарши Чемпионлар Лигаси (1:0) ўйинидан кейин фикр билдирди.

"Жуда мамнунман. Охирги ҳафталар осон бўлгани йўқ — кўп сафарлар, ўйинлар орасида деярли дам олиш бўлмади.

Бундай мухлислар олдида "Реал"га қарши ўйнаш фойдали, чунки бу каби баҳслар футболчиларимиздан максимал фаолликни талаб қилади — шунингдек, мухлислардан ҳам. Бу мавсумда фақат бир марта мағлуб бўлган жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатдик. Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди.

Ўйин олдидан шундай деган эдим: "Реал" Ла Лигада 26 гол урган, Мбаппе ва Винисиуснинг ҳисобига эса 24 голли ҳаракат тўғри келади. Ғалаба қозониш учун энг муҳими — уларнинг иккисини ҳам тўхтатиш эди. Жамоа аъло даражада ҳимояланди — ҳам юқори прессингда, ҳам чуқур ҳимояда. Брэдли эса ажойиб ўйин намойиш этди. Винисиус тўхтатиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. У эса буни мукаммал бажарди.

Мен футболчиларга битта нарсани айтдим: менга фақат битта услуб ёқмайди — бу ўрта блокда ўйнаш. Чунки "Реал" ҳужумчилари ҳимоядан жуда аниқ вақтда ва ҳайратланарли тезликда чиқа олади. Шунинг учун ё юқори прессинг қилиш керак, ёки орқароқда уларга бўш жой қолдирмаслик лозим", — деди Арне Слот Amazon Prime эфирида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Amazon Prime