Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!

Sherzod Nurmatov
28 окт 2025
Тахминан 42 нафар ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан. Улардан бири 18 0000 дан ортиқ "ставка"ни амалга оширган.

Суд органлари бу ҳакамларнинг молиявий операцияларини текширмоқда.

Туркия футбол федерацияси (ТФФва Истанбул прокуратураси 150 дан ортиқ профессионал ҳакамларга, жумладан, мамлакатнинг юқори дивизиони — Суперлиганинг 22 нафар расмий шахси бўйича алоҳида тергов бошлади.

Федерация томонидан ўтказилган ички ўрганишлар шуни кўрсатдики, профессионал лигалардаги амалдаги 571 нафар ҳакамдан 371 нафари пул тикиш ҳисобига эга ва 152 нафари қимор ўйинларида фаол иштирок этган, деб эълон қилди ТФФ президенти Иброҳим Ҳожиусмонўғли Истанбулдаги федерация бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Юқори мартабали ҳакамлар орасида 7 нафари бош ҳакам ва 15 нафари ён ҳакам эди.

"Биз ўз уйимизни тозалашдан бошладик. Туркия футболининг ҳам фахри, ҳам муаммоли соҳаси бўлган ҳакамлар ҳамжамияти бизнинг бошланғич нуқтамизга айланди", – деди Ҳожиусмонўғли.

Президентнинг сўзларига кўра, давлат идоралари ва профессионал таҳлилчилар билан ҳамкорликда тўпланган маълумотлар шуни кўрсатадики, пул тикиш фаолияти алоҳида ҳодисалардан тортиб, тизимли қимор ўйинларигача бўлган. 

"Бир ҳакам 18 227 марта пул тиккан. 10 нафар ҳакам 10 000 лирадан ошиқ "ставка" қилган ва 42 ҳакам 1000 дан ортиқ ўйинларга пул тиккан", – деди у.

ТФФ маълумотларига кўра, интизомий ишлар дарҳол бошланади. Ҳожиусмонўғли ҳакамлар федерация кўрсатмаларига мувофиқ интизомий жазога тортилишини айтди. 

Шунингдек, у тергов натижалари ФИФА ва УEФАга ҳам юборилишини маълум қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bianet.org