Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"
05 ноя 18:42
Янгиликлар
Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"
– Биласанми, менга нима алам қилади? Илгари сен "Арсенал" футболчиси бўлишинг мумкинлигини айтган эдинг. Арсен Венгер билан учрашгансан, ҳамма нарса келишилган эди. Биласанми, бу ишнинг амалга ошмагани учун кимни айблайман? Жон О'Шини. Чунки ўшанда "Спортинг" "Манчестер Юнайтед" билан ўртоқлик ўйини ўтказган ва сен О'Шига шунчалик қийнагасанки, Фергюсонга "Бу йигитни сотиб олмасдан қайтманглар" дейишган. У кетмаган ва ўша куни сени кўндирган. Бу ростми?
– Ҳа, бу рост. Лекин айтганимдек, бу ўтмиш. Бу ҳаётнинг бир қисми. Ростини айтсам, мен "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман – улар сафига ўтишга жуда яқин эдим. Клубни яхши кўраман деб айта олмайман, аммо улар ғалаба қозонганда хурсанд бўламан – шу ҳикоя туфайли.
Лекин ҳаётда ҳам, футболда ҳам ҳамма нарса имконият ва пайтга боғлиқ. Менга берилган имкониятдан фойдаланиб, "Юнайтед"га ўтдим. Ростини айтсам... мен ҳеч қачон ёлғон гапирмайман – тўғри, баъзан жиддий сабаблар бўлса, гапираман, – лекин "Арсенал"га ўтишга жуда яқин эдим, – деди Роналду Пирс Морган билан суҳбатида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар