UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  14 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

23 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

23 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 27-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 27-турнинг энг яхши дарвозабони – Шоҳруҳ Исоқов ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" ушбу тур ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур ғалабада жиззахликлар дарвозабони Шоҳруҳ Исоқовнинг ҳиссаси беқиёс. 23 ёшли дарвозабон учрашув мобайнида 4 та сэйв кўрсатди, шулардан 2 таси жарима майдони ичидан йўлланган зарбалар эди. Championat.asia сайти ходимлари муҳокамадан сўнг марказий учрашувда ўзининг ижобий хислатларини намоён этган Исоқовни турнинг энг яхши дарвозабонлигига лойиқ кўрди.


Championat.asia сайти талқинида 27-турнинг энг яхши мураббийи – Асрор Алиқулов ("Шўртан")

"Шўртан" якунланган турда ўз уйида Миржалол Қосимов қўл остидаги ОКМКни меҳмон қилиб, 4:3 ҳисобида доғда қолдирди. Учрашув шу ҳисобда якун топишида ғузорликлар мураббийнинг учрашув учун ишлаб чиққан режаси иш берганидан далолатдир. Мусобақа жадвалида сўнгги поғонада бораётган "Шўртан" совринли ўринлар учун курашётган ОКМКни таслим қила олди. Шу тариқа, ўз уйида ғалабани тантана қилган "Шўртан" устози Асрор Алиқулов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 27-турнинг энг яхши футболчиси – Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

"Шўртан" ОКМКни мағлуб этишида жамоа ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов катта саҳнага чиқди. 22 ёшли футболчи ушбу баҳсда дубль қайд этди. Айниқса, унинг биринчи голи катта меҳнат эвазиг урилди. Шундай қилиб, Пўлатхўжа Холдорхонов Championat.asia ижодий гуруҳи томонидан тур футболчиси дея эътироф этилди.


Championat.asia сайти талқинида 27-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

"Пахткор" бу тур Тошкент дербисида "Бунёдкор" жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувнинг 12-дақиқасида "шерлар" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов "Бунёдкор" дарвозасига супергол урди. У ўнг оёғининг ташқи томони билан Валижон Раҳимов қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди. Ушбу гол муаллифи Алижонов тур голи муаллифи сифатида эътроф қилинди.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
05 ноя 19:21:29
Samsung
Alijonovdan turning emas, yilning emas, bir necha yillikning (kamida 10 yil) envg chiroyli goli. Bu shunchaki zarba emas, reyd va uzoq masofadan yuqori 9 likka Trivella uslubidagi zarba bilan urilgsn super chiroyli gol
+1   
05 ноя 17:23:19
BXZ BXZ
Бу турда Холдорхоновни турни энг яхши футболчиси бу́лиши мани энг ажаблантирган холат бу́лди .Холдорхонов биринчи марта энг яхшиси бу́лган бу́лса керак яхши озгина у́сиш бор ва янада ку́прок у́з устида ишласин ва яхши хужумчи бу́либ етишсин . Омад .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика