Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди

Sherzod Nurmatov
28 окт 2025
"Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионати 10-тур рамзий терма жамоасига киритилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори "Антальяспор" билан учрашувда дублни расмийлаштирганди. SofaScore портали Шомуродовга 8,7 балл қўйди ва рамзий жамоага киритди.

 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: SofaScore