Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди
21 ноя 2025 15:25
Янгиликлар
Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди
Яқинда ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Испания билан ўйнаган Туркия терма жамоаси кийиниш хонасида ўғрилик содир бўлди.
"Marca" нашрининг хабар беришича, кимдир 200 000 евролик люкс соатлар ва 60 000 евролик қимматбаҳо узукларни ўғирлаган.
Зарар 300 000 евродан ортиқ деб баҳоланмоқда.
Туркия футбол федерацияси дарҳол маҳаллий ҳокимиятга расмий шикоят билан мурожаат қилди. Полиция аллақачон бир кишини ҳибсга олди, ўғирланган буюмлар қайтариб олиниб, эгасига берилди.
Терговчилар ҳозирда ўғирликнинг моҳиятини ва стадион ходимларининг иштирокини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Испания ва Туркия ўртасидаги ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги ўйини Севилья шаҳрида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар