UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40Лига 1. ПСЖ 2 киши кам бўлиб қолган "Ницца"ни таслим қилди  0 01:20Бундеслига. 8-турнинг илк баҳсида "Айнтрахт" уйда "Байер"ни йирик натижа билан енгди  0 00:35Месси: “Роналду "Реал"далигида "Эл-Класико"лар ўзгача ўтарди”  9 00:20"Реал"нинг асосий ҳимоячиларидан бири "Мальорка"га қарши баҳсни ўтказиб юборади  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 23:25РПЛ. 13-тур старт олди ва пешқадамлардан бири "Локомотив М" сафарда "Аҳмат" билан ўйнади  2 23:10Лига 1. "Ницца" – ПСЖ учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  7 23:00Бундеслиганинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди  0 22:45"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди  0 22:20Ла Лига "Барселона" – "Реал" баҳси 18 декабрда ўтказилиши бошқа клубларга муаммо олиб келишидан хавотирда  4 22:03Olamsport: Қудратиллонинг жангидан трансляция, "Ҳумо" ВХЛда юқорилади ва бошқа хабарлар  1 21:59Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас"  23 21:55"Милан" тарбияланувчиси С Серия вакили билан шартнома имзолади  2 21:35Amazon "Тоттенхэм" ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади  0 21:16Хиросима-94 ғолиблари тақдирланди  7

Туркия Суперлигаси. 7-тур якуни ёхуд "Фенербахче" мағлуб, "Бешиктош" ўзига кела бошлади Янгиликлар

Туркия Суперлигаси. 7-тур якуни ёхуд "Фенербахче" мағлуб, "Бешиктош" ўзига кела бошлади

Ўтган куни, Туркия чемпионатида навбатдаги тур ўйинлари ўтказилди ва унда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.

Рақобатчилар баҳси

Турни очиб берган ўйинда, Анталия шаҳри бош жамоаси асосий рақобатчиси бўлиб турган "Фенербахче" майдонига сафар қилди ва кичик ҳисобда зафар қучди. Учрашув тақдирини кетма-кет иккинчи марта жамоасига фойда келтираётган Уфук Акьол томонидан киритилган тезкор гол ҳал қилди. Ушбу ғалабадан сўнг, меҳмонлар очколар бўйича истанбулликлар билан тенглашиб олишди.

Фенербахче

Суперлига . 7-тур

04/10/2019, 22:30

1
:
0
Тугади

Антальяспор

Ufuk Akyol - 6'

Стадион: Ulker Stadyumu Fenerbahce Sukru Saracoglu Spor Kompleksi

45'
90'
46'  Толга Чигерчи (Миха Зайц)
51'  Матиас Йоргенсен
61'  Эмре Белёзоглу (Deniz Turuc)
66'  Эмре Белёзоглу
81'  Матиас Йоргенсен (Мевлют Эрдинч)
6'  Ufuk Akyol
6'  Gelson
46'  Gelson (Paul Mukairu)
70'  Amilton (Dogukan Sinik)
81'  Рууд Боффин
81'  Bahadir Ozturk (Эрен Албайрак)
89'  Хакан Озмерт


Ўртамиёна ва дебьютант тўқнашуви

Олдинги тур, йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Йени Малатьяспор" бор аламини "Денизлиспор"дан олди ва рақиби дарвозасини беш бор ишғол қилишга эришди. Голларга келадиган бўлсак, Адис Яхович ўз номига "покер"ни расмийлаштириб қўйди. Ха, учрашув ҳужумчининг ўзига хос "бенифиси"га айланиб кетди. У иккита тўпни пенальти орқали киритган бўлса, қолган иккитасини ўйин ҳолатидан урди. Яна бир голга ярим ҳимоячи Дональд муаллифлик қилди. Меҳмонлар эса, Уго Родальеганинг голи эвазига фарқни бироз қисқартиришди. Шу тариқа, Малатья шаҳри клуби турнир жадвалида рақобатчисини қувиб етишга муваффақ бўлишди. 

Йени Малатьяспор

Адис Яхович - 28', Митчелл Доналд - 34', Адис Яхович - 61', Адис Яхович - 69', Адис Яхович - 90'

Суперлига . 7-тур

04/10/2019, 22:30

1
:
5
Тугади

Денизлиспор

Уго Родальега - 65'

Стадион: Malatya Stadyumu

45'
90'
28'  Адис Яхович
34'  Митчелл Доналд
38'  Sakib Aytac
61'  Адис Яхович
69'  Адис Яхович
69'  Гильерме
72'  Митчелл Доналд (Ghaylen Chaaleli)
73'  Moryke Fofana (Bugra Cagiran)
79'  Ghaylen Chaaleli
84'  Sakib Aytac (Erkan Kas)
90'  Адис Яхович
90'  Гильерме
26'  Oguz Yilmaz
27'  Кристиан Сэпунару
28'  Tiago Lopes
46'  Isaac Sackey (Исмаил Айссати)
62'  Radoslaw Murawski
64'  Олджай Шахан
65'  Уго Родальега
65'  Исмаил Айссати
67'  Олджай Шахан (Oscar Estupinan)
76'  Modou Barrow (Hadi Sacko)
76'  Адам Стаховяк


Етакчи аутсайдерни янчиб ташлади

Ўтган турда, дебютантни меҳмонда таслим этган ва аста-секин ўзига кела бошлаган “Қосимпошо” клуби бу сафар ўз майдонида жорий мавсумда совринли ўринларни мақсад қилган “Коньяспор”ни қабул қилди. Учрашувда меҳмон жамоа йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритди. Фарук Мийя “дубль” қайд этган бўлса, Евтович ва Омер Али Сахинерлар биттадан тўп киритишди. Мезбонлар Сарининг голи эвазига фарқни биттага қисқартиришга эришишди. Ғалаба орқали Конья шаҳрининг Сельчуклу райони клуби 4-ўринга кўтарилиб олди.

Касимпаса

Вейсел Сары - 45'

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 17:00

4
:
1
Тугади

Коньяспор

Omer Ali Sahiner - 20', Marko Jevtovic - 44', Farouk Miya - 45', Farouk Miya - 63'

Стадион: Recep Tayyip Erdogan Stadi

45'
90'
30'  Karim Hafez
42'  Дэвид Павелка (Jorge Fernandes)
45'  Вейсел Сары
60'  Вейсел Сары
62'  Fatih Ozturk
64'  Ilhan Depe (Рикарду Куарежма)
69'  Jorge Fernandes
79'  Мустафа Пектемек (Yusuf Erdogan)
90'  Рикарду Куарежма
20'  Omer Ali Sahiner
23'  Jens Joensson
26'  Нейч Скубич
40'  Jens Joensson (Volkan Findikli)
44'  Marko Jevtovic
45'  Farouk Miya
52'  Deni Milosevic
61'  Marko Jevtovic
63'  Farouk Miya
73'  Levan Shengelia (Amir Hadziahmetovic)
84'  Алпер Улудах
88'  Omer Ali Sahiner (Erdon Daci)


“Гёзтепе” қайсериликларни тор-мор келтирди

Аввалги тур доирасида “Газиантеп” майдонига сафар қилиб, мағлубиятдан базўр қутулиб қолган Измир шаҳри бош жамоаси бу сафар ўз уйида “Қайсариспор”ни меҳмон қилди ва рақибига рахм қилиб ўтирмади. Баҳс тақдирини Стефано Наполеонининг тезкор “дубль”и, Айдогду ва Озтюркларнинг голлари ҳал қилиб берди. Ушбу муваффақиятдан кейин, мезбонлар қуйи поғоналардан анча узоқлашиб олишди. Қайсериликлар эса, сўнгги ўринга мустаҳкам жойлашишди.

Гезтепе

Алпаслан Озтюрк - 7', Сонер Айдогду - 43', Стефано Наполеони - 45', Стефано Наполеони - 50'

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 19:30

0
:
4
Тугади

Кайсериспор

Стадион: Bornova Stadium

45'
90'
7'  Алпаслан Озтюрк
7'  Сонер Айдогду
39'  Сердар Гюрлер
43'  Сонер Айдогду
45'  Стефано Наполеони
45'  Сердар Гюрлер
46'  Марсио Моссоро (Андре Кастро)
50'  Стефано Наполеони
50'  Berkan Emir
64'  Сонер Айдогду (Halil Akbunar)
74'  Тити
85'  Сердар Гюрлер (Kerem Kesgin)
29'  Бен Рейнстра
41'  Бенуа Пулен
46'  Умут Булут (Adryan)
55'  Nurettin Korkmaz (Ziya Alkurt)
85'  Пол-Жорж Нтеп (Emre Demir)


Аутсайдер амалдаги чемпиондан очко тортиб олди

Жорий мавсумда ҳали бирон марта ғалаба қозонмаган ва кучли жамоаларни дурангга имзо чекишга мажбур қилишни қойилмақом равишда амалга ошираётган “Генчлербирлиги” ўз майдонида кимсан “Галатасарой”ни қабул қилиб, сулҳ тузишга эришди. Учрашувга келадиган бўлсак, ишқибозлар жуда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўйинга гувоҳ бўлишди. Иккала жамоа футболчилари ҳам бир-бирига нисбатан қўпол ҳаракатларни амалга оширди. Натижада, ҳакам мезбонлардан олтита ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. Истанбулликлардан эса, тўрт футболчини огоҳлантирди. Яна бу етмаганидек, қуйи поғона вакили Ахмет Огуз майдондан четлатилди. Шундай муросасиз руҳда ўтган баҳсда томонлар муҳим очколарни йўқотишди.

Генчлер

Суперлига . 7-тур

05/10/2019, 22:00

0
:
0
Тугади

Галатасарай

Стадион: Eryaman Stadyumu

45'
90'
10'  Baiano (Berat Ozdemir)
51'  Flavio
56'  Пьер-Ив Поломат
70'  Ahmet Oguz
71'  Джованни Сио
78'  Rahmetullah Berisbek (Богдан Станку)
81'  Зарго Туре
86'  Ahmet Oguz
87'  Флойд Айте (Сефа Йылмаз)
90'  Berat Ozdemir
8'  Райан Донк
29'  Феррейра Филью Мариано
52'  Софиан Фегули (Джимми Дурмаз)
66'  Сельчук Инан (Adem Buyuk)
81'  Джимми Дурмаз
86'  Флорин Андоне (Эмре Мор)
90'  Юнес Бельханда


Анқараликлар яна мағлуб бўлишди

“Анқарагюжю” клуби “Фенербахче”га имкониятни бой берганидан сўнг, мусобақанинг қолоқ иштирокчиларидан бири бўлиб турган ҳамшаҳарлари устидан ғалабага эришиш орқали кайфиятларини кўтариб олишганди. Бу сафарги турда, улар турнир жадвали етакчилари қаторида бораётган ва бошқача қилиб айтганда, “кетмони яхши учаётган” жамоа “Сиваспор” меҳмони бўлишди ва мағлубиятга учрашди. Мерт Хакан Яндаш “дубль”ни расмийлаштирган бўлса, Мустафа Ятабаре битта гол урди. Меҳмонлардан Орджилл ўзини кўрсатиб, тўп киритишга муваффақ бўлди. Бироқ, ҳужумчининг навбатдаги голи жамоасига ёрдам беролмади.

Сиваспор

Mert Hakan Yandas - 26', Mert Hakan Yandas - 47', Мустафа Ятабаре - 90'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 16:00

1
:
3
Тугади

Анкарагюджю

Dever Orgill - 15'

Стадион: Yeni 4 Eylul Stadi

45'
90'
26'  Mert Hakan Yandas
26'  Хакан Арслан
44'  Aaron Appindangoye
47'  Mert Hakan Yandas
47'  Fernando Santos
54'  Угур Чифтчи
63'  Аруна Коне (Erdogan Yesilyurt)
69'  Абду Разак Траоре (Исаак Кофи)
78'  Erdogan Yesilyurt
87'  Marcelo Goiano
88'  Mert Hakan Yandas (Armin Djerlek)
90'  Мустафа Ятабаре
90'  Erdogan Yesilyurt
15'  Dever Orgill
21'  Hasan Kaya
53'  Hasan Kaya (Айдын Карабулут)
68'  Седат Агджай (Мехмет Сак)
84'  Wilfred Moke (Заур Садаев)


Истанбулнинг ҳақиқий етакчиси қайтди

Жорий мавсум умуман кутилмаган натижаларни қайд этиб келаётган ўзига хос шонли тарихга эга бўлган жамоа “Бешиктош” ўз муҳлислари қаршисида айни пайтда, мусобақа карвонбошиси бўлиб турган ва шу ўйинга қадар ягона мағлуб бўлмаган клуб сифатида гавдаланган “Аланьяспор” устидан ғалаба қозониш асносида ким аслида кимлигини барчага исботлаб берди. Жамоа шу йўсинда зафарли одимини давом эттириб, аввалги мавқейини тиклаб олади деган умиддамиз. Учрашувдаги иккала гол ҳам иккинчи бўлимда урилди. Бурак Йилмаз юзага келган пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, Диаби жамоадошининг қулай узатмасини голга айлантирди. Ушбу омадсизликдан сўнг, аланьяликлар таьқибчиларини максимал даражада яқинлаштириб олишди.

Бешикташ

Бурак Йылмаз - 52', Абдулай Диаби - 69'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 18:30

0
:
2
Тугади

Аланяспор

Стадион: Vodafone Park

45'
90'
19'  Бурак Йылмаз
28'  Джермейн Ленс
39'  Виктор Руис
46'  Адем Ляич (Абдулай Диаби)
52'  Бурак Йылмаз
69'  Абдулай Диаби
69'  Бурак Йылмаз
73'  Dorukhan Tokoz (Перейра Дос Сантос Дуглас)
85'  Джермейн Ленс (Неджип Уйсал)
53'  Анастасиос Бакесетас
57'  Ясин Бамму (Роберто Хуниор Фернандес)
65'  Джейхун Гюльселям
65'  Паписс Сиссе
66'  Джейхун Гюльселям (Джалма)
76'  Вандерсон (Муса Чагыран)
86'  Георгиос Дзавелас


Етакчи ўртамиёнани енгди

Ўтган тур, Истанбулда шармандаларча мағлуб бўлган ва ўзига ярашмаган қуйи поғоналарда изғиб юрган “Ризеспор” ўз уйида олдинги ҳафтада гол уриш бўйича “Бешиктош”га сабоқ берган “Трабзонспор”ни қабул қилди. Ўйинга келсак, аввалига мезбонлар марказий ҳимоячиси Дарио Мелняк ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўртасига келиб, Сёрлот мувозанатни тиклади. Асосий вақтнинг сўнгги сонияларида яна ўша Энтони Нвакаэме катта саҳнага чиқди ва шу тариқа, жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди. Қўлга киритилган ғалаба орқали Трабзон шаҳри клуби 3-ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлишди. 

Ризеспор

Dario Melnjak - 23'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Трабзонспор

Александр Соерлот - 73', Anthony Nwakaeme - 90'

Стадион: Caykur Didi Stadyumu

45'
90'
14'  Dimitrios Chatziisaias
23'  Dario Melnjak
23'  Абдулла Дурак
33'  Исмаэль Дьоманде
68'  Фернандо Энрике Рик Болдрин
75'  Николайн Морозук
79'  Фернандо Энрике Рик Болдрин (Yan Sasse)
83'  Исмаэль Дьоманде (Амадей Ветри)
90'  Ogulcan Caglayan (Марко Шчепович)
90'  Абдулла Дурак
7'  Джон Оби Микел
14'  Камил Ахмет Чёрекчи
31'  Филип Новак (Dogan Erdogan)
63'  Majid Hosseini (Дэниел Старридж)
73'  Александр Соерлот
73'  Дэниел Старридж
90'  Anthony Nwakaeme
90'  Александр Соерлот
90'  Anthony Nwakaeme (Gaston Campi)


Рақобатчилар жангида истанбулликларнинг қўли баланд келди

Аввалги ҳафтада, кимсан “Ризе Отатурк” стадиони эгасини йирик ҳисобда тор-мор келтирган ва жорий мавсумда чемпионликни мақсад қилган “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси бу сафарги турда ўз майдонида асосий рақобатчиси “Газиантеп”ни қабул қилди. Дастлаб, Энцо Кривелли гол урди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Лекин, орадан ўн бир дақиқа ўтмасидан Твумаси ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга келиб, тиниб-тинчимас Кривелли ўз номига “дубль”ни расмийлаштирди ва қимматли уч очко тақдирини ҳал қилди. Шундай қилиб, Истанбул шаҳри бош жамоаси турнир жадвалида рақибини ортда қолдиришга эришди.                


Газизехир Газиантеп Ф.К.

Патрик Твумаси - 24'

Суперлига . 7-тур

06/10/2019, 21:00

2
:
1
Тугади

Буюкшехир

Энцо Кривелли - 13', Энцо Кривелли - 71'

Стадион: Gaziantep Stadyumu

45'
90'
18'  Гюраи Вурал
24'  Патрик Твумаси
46'  Мухаммет Демир (Бартломей Павловски)
83'  Бартломей Павловски (Кенан Озер)
86'  Жан-Армель Кана-Бийик
89'  Раман Чибса (Furkan Soyalp)
13'  Энцо Кривелли
13'  Эдин Вишча
22'  Фредрик Гулбрандсен
30'  Okechukwu Azubuike
42'  Okechukwu Azubuike (Элджеро Элиа)
44'  Александр Епуряну
46'  Фредрик Гулбрандсен (Демба Ба)
59'  Элджеро Элиа
66'  Irfan Kahveci
71'  Энцо Кривелли
71'  Эдин Вишча
90'  Эдин Вишча (Беркай Озкан)
90'  Демба Ба


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
08 окт 22:15:06
Шахобиддин Мухаммад
Ҳаммага таниш Лорис Кариус (Ливерпул) Бешиктошни барча ўйинларида асосий таркибда ҳар бир ўйинда тўлиқ дарвозани қўриқлаяпти, менимча Бешиктошни 1-ўринда кетишига ҳам айнан у сабабчи Валлоҳу аълам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг