

«Тоттенхэм» Сон Хин Мин билан тузилган шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. 31 ёшли футболчи лондонликлар сафида 2015 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. У ўтган мавсум инглизлар сафида 36 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 17 та гол ва 10 та голли узатма бор.



