АПЛнинг учта топ клуби "Брайтон" футболчисини кузатмоқда

10 май 2026, 12:55
"Брайтон"нинг марказий ҳимоячиси Ян-Паул ван Хекке жорий мавсум якунлангач, клубини ўзгартириши мумкин.

25 ёшли нидерландиялик футболчига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби катта қизиқиш билдирмоқда. Миш-мишларга кўра, "шпорлар"нинг янги бош мураббийи Роберто Де Зерби футболчини сотиб олишни талаб қилмоқда.  Қайд этилишича, ван Хеккени "Челси" ва "Ливерпуль” ҳам кузатмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 38 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.


Манба: TEAMtalk