

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жамоанинг ҳозирги асосий дарвозабони Ян Зоммер мавсум охирида шартнома муддати тугагач, клубни тарк этади. Шу билан бирга, клуб Хосеп Мартинеснинг келажаги бўйича ҳали қарор қабул қилмаган. Мартинес "Интер" сафида асосан кубок ўйинларида майдонга тушган. Энди миланликлар дарвозабон трансферини келишиб олса бўлди.
Гульельмо Викарио 2023 йилда "Эмполи"дан 18 миллион еврога "Тоттенхем"га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда дарвозабон "шпорлар" сафида барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 65 та гол ўтказиб юборган ва 13 та учрашувда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган.



