"Борнмут" — "Манчестер Сити": АПЛ-2025/2026 37-тури доирасидаги ўйин учун асосий таркиблар маълум

Aslanov Jasurbek
19 май 2026, 22:29
Бугун, 19 май куни Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган баҳс бўлиб ўтади.

Унда "Борнмут" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Учрашув Борнмутдаги "Виталити" стадионида кечади. Баҳсни манчестерлик бош ҳакам Энтони Тейлор бошқариб боради.

Жамоаларнинг асосий таркиблари:

"Борнмут": Петрович, Трюффер, Сенеси, Хилл, Смит, Таверньер, Скотт, Адамс, Райан, Крупи, Эванилсон.

"Манчестер Сити": Доннарумма, Нунес, Абдуқодир Ҳусанов, Гехи, О'Райли, Родри, Б. Силва, Ковачич, Семеньо, Доку, Холанд.

Маълумот учун, "Манчестер Сити" Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Шаҳарликлар" ҳисобида 36 та ўйиндан сўнг 77 очко мавжуд. Битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда, улар пешқадам "Арсенал"дан беш очко ортда қолишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia