

24 ёшли ганалик ярим ҳимоячини Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Африкалик футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кудуснинг "болғачилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йил июнь ойи охирида тугайди.
Муҳаммад ўтган мавсум барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 4 та ассист қайд этди.




