UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  1 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  2 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  12 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

Тошкентда дастлабки футзал мактаби очилди Янгиликлар

Тошкентда дастлабки футзал мактаби очилди

Юртимизда болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ниҳоятда кўп.

Лекин мини-футбол мактаби бор-йўқлиги ҳақида деярли эшитмаганмиз. Кўпчилик ўзини дастлаб футболда синаб кўргиси келади ва фақат ёқмасагина мажбур футзалга боради. Аммо энди "мажбурликдан" деган сўзни ишлатишга ҳожат қолмади. Чунки болалар ёшликдан кучли футзалчи бўлиб етишишлари мумкин.

Яқинда пойтахтимизда биринчи футзал мактаби ташкил этилди. Ушбу мактабда Ўзбекистон футзал терма жамоаси юлдузлари - Константин Свиридов, Рустам Умаров ва Дилшод Раҳматовлар ёш болажонларга мини-футбол сир-асрорларини ўтгатмоқда.

Машғулотлар Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) спорт залида ўтказиляпти. Агар фарзандингиз келажакда моҳир футзалчи бўлишини ва терма жамоада ўйнашини истасангиз, унда Family Team футзал мактабида кутамиз.

Мурожаат учун: +998 90 007 48 88

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика