Суперлига. "Насаф"дан қақшатқич зарба: "Нефтчи" Қаршида "нокдаун"га учради

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 21:00
Суперлига 20-туридан ўрин олган тўқнашув якунига етди.

Суперлига

20-тур

“Насаф” – “Нефтчи” 6:2

Қарши. “Марказий” стадиони. 19:00

Голлар: Умар Эшмуродов 6’, Бобир Абдихолиқов (Шароф Муҳитдинов) 8’, Шароф Муҳитдинов (Аденис Шала) 22’, Аденис Шала (Ойбек Рустамов) 40’, Бобир Абдихолиқов (Шароф Муҳитдинов) 52’, Алибек Давронов (Шароф Муҳитдинов) 80’– Алишер Одилов 58’, Стипе Перица (Алишер Одилов) 89’

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Ферузбек Ҳидоятов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала (27.Яшнарбек Бердираҳмонов, 69), 8.Зафармурод Абдирахматов, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов (18.Бекжон Раҳматов, 20), 70.Аббосжон Ғуломов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 82.Асилбек Нўмонов, 3.Машҳур Абдисолиев, 4.Акрамжон Комилов, 20.Юсуф Отубанжо, 76.Зафар Садуллаев, 77.Паата Гудушаури, 80.Даврон Усмонов.

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 78), 8.Владимир Йовович, 9.Хуршид Ғиёсов (7.Аброрбек Исмоилов, 59), 15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев (22.Алишер Одилов, 46), 20.Анваржон Ғофуров, 32.Зоран Марушич (18.Стипе Перица, 59), 34.Фарруҳ Сайфиев, 52.Коффи Коуао, 77.Ратиньо (71.Билолхон Тошмирзаев, 78).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 30.Рустамбек Фомин.

Огоҳлантиришлар: Икромжон Алибоев (5), Алибек Давронов (56), Анваржон Ғофуров (72).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

89. ГОЛ! Одиловнинг пасидан кейин Перица дарвозани ишғол қилди — 6:2!

87. “Насаф”да 2 та алмаштириш: Ғуломов ўрнига Гудушаури, Рустамов ўрнига Садуллаев туширилди.

85. Бугунги баҳсни кўриш учун стадионга 8269 нафар томошабин келибди. Уларнинг ҳар бири ўйиндан шунчаки маза қилди.

83. Йовович майдон марказида Абдирахматовга нисбатан қўполлик ишлатди.

80. ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасидан кейин бу гал Алибев Давронов бош билан гол урди — 6:1! “Насаф” бугун иккинчи қаватда шунчаки топ!

78. “Нефтчи”да 2 та алмаштириш: Ратиньо ўрнига Тошмирзаев, Алибоев ўрнига Убайдуллаев ўйинни давом эттиради.

77. Коуаонинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси анча кучли чиқди.

72. Бердираҳмоновга нисбатан қўпол ҳаракат қилган Ғофуров огоҳлантирилди.

69. “Насаф”да ўзгариш: Шала ўрнига Бердираҳмонов туширилди.

67. Аденис Шалага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У бугун кўп меҳнат қилди.

65. VAR Йовович ва Ғайбуллаев ўртасидаги тўқнашувни ўрганиб чиқди ва пенальти йўқ деб топди.

62. Зарбааа! Йовович ҳимоячиларни ортда қолдириб, ўнг оёқда кучли зарба йўллади, сал ноаниқ.

59. “Нефтчи”да 2 та ўзгариш: Ғиёсов ўрнига Исмоилов, Марушич ўрнига Перица туширилди.

58. ГОЛ! Коуаонинг узатмасидан кейин тўп Давроновга тегиб, Одиловга қадар етиб келди, у бўш дарвозани ишғол этди — 5:1!

57. Коауонинг ичкарига узатмасидан кейин Сайфиев ўнг оёқда анча ноаниқ зарба берди.

56. Алибек Давронов ҳуштакдан кейин тўпни тепиб юборгани учун сариқ карточка олди.

54. Зарбааа! Абдихолиқов Ғофуровни ортда қолдириб, бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба берди, Эргашев хавфни бартараф этди!

52. ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Абдихолиқов дарвозага киритиб, дублни расмийлаштирди — 5:0!

49. Ууух! Ғуломовнинг зарбасидан кейин Эргашев тўпни қайтарди, қайтган тўп Абдихолиқовга келиб тушди, ҳужумчининг зарбасидан сўнг Эргашев тўпни ушлаб олди.

48. Зарбааа! Йововичнинг пасидан кейин Алибоев чап оёқда кучли, аммо ноаниқ зарбага муаллифлик қилди.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. “Нефтчи”да алмаштириш: Абдуғаниев ўрнига Одилов баҳсни давом эттиради.

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб — 4:0. Танаффус!

45+3. Йововичнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Неъматов уриб юборди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Йовович жарима майдончаси ичига кириб бориб, Абдирахматов билан тўқнашувда йиқилди. Танташев футболчининг ҳолидан хабар олди.

42. Ислом Исмоилов шогирдларига эпизодлар юзасидан эътироз билдирмоқда.

40. ГОЛ! Даҳшат! Рустамовнинг узун пасидан кейин Шала жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўнг оёқда зарба берди, дарвозабон зарба олдида ожиз қолди — 4:0!

39. Абдихолиқов рақиб хатосидан унумли фойдаланиб тўпга эга чиқди ва олисдан ўйг оёқда зарба йўллади, ноаниқ.

37. Зарба! Абдихолиқов узун пасни қабул қилиб олиб, тезкор ҳужумга ўтди ва ўнг оёқда зарба берди, Цигер тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

33. Зарба! Ратиньонинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан кейин Ғиёсов чап оёқда зарба йўллади, Неъматов ўз ўрнида!

30. Сайфиевнинг Ғиёсов томон узатмасидан кейин тўп “Насаф” вакилларига ўтиб кетди.

28. Аббос Ғуломов майдон марказига яқин ҳудудда Алибоевга нисбатан қоидани бузди.

27. Зарба! Сайфиевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Коуао бош билан зарба йўллади, сал ноаниқ.

25. Ууух! Ғайбуллаевнинг қўпол хатосидан сўнг Йовович бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, зарба берди, уни Неъматов қайтарди!

22. ГОЛ! Шароф Муҳитдинов Шаланинг пасидан сўнг чап пастки бурчакни нишонга олди — 3:0!

20. “Насаф”да ўзгариш: Мурод Раҳматов ўрнига Бекжон Раҳматов туширилди.

18. Зарбааа! Алибоевнинг олисдан йўллаган кучли зарбасини Неъматов бартараф этди!

16. Абдуғаниев Марушични қулай нуқтага олиб чиқиш илинжида яхши пас берди, аммо Эшмуродов ҳужумчига тўсқинлик қилди.

12. Абдирахматов бир қатор рақибларни алдаб, якунда Ғофуровга нисбатан қоидани бузди.

11. “Нефтчи” омадини ҳужумдан излаяпти, аммо ҳозирча чора тополмаяпти.

8. ГОЛ! Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Абдихолиқов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди — 2:0! Қандай старт!

6. ГОЛ! Шароф Муҳитдинов жарима зарбасидан ерлатиб зарба йўллади, тўп устунга тегиб қайтди ва қайтган тўпни Эшмуродов дарвозага киритди — 1:0!

5. Алибоев жарима майдончаси чизиғида зарба беришга чоғланаётган Абдирахматовни йиқитди ва огоҳлантирилди.

2. Баҳс кутилганидек юқори темпда бошланди. Абдирахматовнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

1. Ўйин бошланди!

Учрашув 19:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia