

Вилоят биринчилиги ва бошқа мусобақаларда фаолият кўрсатадиган назоратчиларнинг малакасини ошириш учун ўтказилган семинарда 10га яқин назоратчи иштирок этди. Вилоят футбол федерацияси биносида ўтказилган семинарни олий тоифадаги ҳакам, айни вақтда Республика миқиёсида назоратчи сифатида фаолият кўрсатаётган Раҳматулло Қоратоев олиб борди. Тажрибали назоратчи иштирокчиларга маъруза ўқиди.
Семинар иштирокчилари Р.Мусулмонов, Ш.Расулов, Э.Интизомов, А.Эрматова, Ш.Тахтиев, Р.Достамов, С.Муҳамедов, А.Исаев, Б.Маҳмудов.




