UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Асенсио жароҳатдан фориғ бўлди  8 00:11Сетьен ижарадаги футболчини ортга қайтармоқчи  0 23:42"Милан" клуби тирик афсонаси, "содиқлик рамзи" - Паоло Мальдини ҳақида   1 23:39Маркус Рэшфорд: “FIFA ўйнаяпман, китоб ўқияпман, анча йил илгари ўтказилган матчларни томоша қилдим”  1 22:53Бензема: “Роналдо билан мени таққослаганда у Формула-1 бўлса, мен картинг”  5 22:32Гвардиола карантин ҳақида: “Биз кучлироқ, яхшироқ ва бироз тўлишиб қайтамиз”  1 21:57"Реал" ёзда "Ливерпуль" етакчиси билан шартнома имзолашга тайёр  0 21:39"Ливерпуль" нима учун Моуриньюни танламаганини айтди  3 21:22АПЛни давом эттиришнинг бир йўли топилди  5 21:11"Тоттенхэм" ҳам ўз стадионини касалхонага айлантиради  0 20:56Гризманн: "Футболни соғиндим"  0 20:40"Бавария" ўз ҳужумчиси билан шартномани узайтиради  0 20:28Independent: Санчо "Манчестер Юнайтед"га ўтишга рози бўлди  9 19:58Паратичи "Ювентус"га "Барселона" ярим ҳимоячиси керак эмаслигини айтди  0 19:39Ласарте: "Гризманн бошқа жамоа топиши керак"   0

Тожикистоннинг 8 карра чемпиони "Истиқлол" ҳақида Янгиликлар

Тожикистоннинг 8 карра чемпиони "Истиқлол" ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида Ўзбекистон вице-чемпиони, Тошкентнинг "Локомотив" клуби Тожикистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби "Истиқлол" клуби билан ўйнайди.

Душанбенинг "Истиқлол" клуби 2019 йилги мавсумни 21та ўйинда 51 очко тўплаб, чемпионликка эришди. Жамоа охирги олти йилда Тожикистон чемпионлигини ҳеч кимга бермай келмоқда.

Мазкур клуб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. ОФК кубогида эса 2015 ва 2017 йилларда финалга қадар етиб борган.

"Истиқлол" 2019 йил Тожикистон кубоги финалида "Регар-ТадАз" клуби билан тўқнаш келган. Асосий ва қўшимча вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгач ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган. Унда 4:2 ҳисобида зафар қучган "Истиқлол" саккизинчи марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу Тожикистон клублари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

Жамоани яқин кунларга қадар Алишер Тўхтаев бошқариб келаётган эди. У бир неча йиллардан буён клубда ишлаб келмоқда ва кетма-кет учинчи марта мавсум ўртасида жамоа бош мураббийига айланганди. Тўхтаев 2018 йилда Муҳсин Муҳаммадиев, 2019 йилда эса Ҳаким Фузайловнинг ўрнини эгаллаган эди. Бироқ ОФКга топширилган заявкада “Истиқлол” бош мураббийи Мубин Эргашев кўрсатилган. Яъни ўйинга яқин қолганида Эргашев жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.


Бугунги кунда жамоа юлдузи Алишер Жалилов ҳисобланади. Ярим ҳимоячи 2019 йилда Тожикистон чемпионатида 11та гол уришга эришди ва Тожикистонда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жамоа посбони Рустам Ятимов мамлакатнинг энг яхши дарвозабони, Эҳсони Паншанбе энг яхши ярим ҳимоячиси, Шериддин Бобоев 16та гол билан Тожикистон чемпионатининг энг яхши тўпурари ва энг яхши ҳужумчиси бўлган эди.

Айни пайтда "Истиқлол" сафида уч нафар легионер бор. Сербиялик марказий ҳимоячи Марко Милични ўзбекистонлик мухлислар “Қўқон-1912”даги ўйинлари орқали яхши билишади. Бундан ташқари Тожикистон чемпиони ОЧЛ учун россиялик Виктор Свежов ҳамда украиналик Олексей Ларинни рўйхатдан ўтказган.

2019 йил бошида "Истиқлол" Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида АГМК билан ўйнаган эди. Олмалиқда кечган баҳсда "Истиқлол" 3:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Душанбеликлар янги мавсумга тайёргарликни 7 январь куни Сўғд вилоятида бошлашди. Куни икки маҳалдан машғулот ўтказган "Истиқлол" 9 январь куни Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Тожикистон чемпиони сафида ягона голни Манучехр Жалилов урди. "Истиқлол" Тошкентда Ўзбекистони чемпиони "Пахтакор" клуби билан ҳам ўйин ўтказиши керак эди, бироқ кучли қор ёққани боис жамоалар ўйинни бекор қилишди.


"ИСТИҚЛОЛ" (Тожикистон)
Лақаби:
"Шерлар"
Ташкил топган сана: 2007 йил, ноябрь ойи
Уй стадиони: Республика Марказий стадиони
Сиғими: 24000 томошабин
Клуб президенти: Шохрух Саидзода
Бош мураббий: Мубин Эргашев
Клуб расмий сайти: fc-istiklol.tj
Техник ҳомий: Joma

Совринлари
Тожикистон чемпиони
- 8 марта
Тожикистон кубоги соҳиби - 8 марта
Тожикистон футбол Федерацияси кубоги соҳиби - 4 марта
Тожикистон Суперкубоги соҳиби - 7 марта
ОФК Президенти кубоги соҳиби - 1 марта


“Истиқлол”нинг ОЧЛ-2020 учун топширган заявкаси

1.Рустам Ятимов
2.Марко Милич (Сербия)
3.Давлатмир Табризи
5.Искандар Жалилов
6.Зоир Жўрабоев
7.Виктор Свежов (Россия)
10.Алишер Жалилов
11.Муҳаммаджон Раҳимов
12.Зиёвуддин Фузайлов
13.Рустам Соиров
14.Шериддин Бобоев
16.Дилшод Додобоев
17.Эҳсони Паншанбе
19.Хуршид Жўраев
21.Олексей Ларин (Украина)
23.Шаҳром Самиев
25.Саидмухтор Азимов
26.Шаҳзод Давлатов
27.Жамшед Раҳмонов
28.Салам Ашурмамадов
30.Муҳаммад Ҳакимзода
63.Манучехр Жалилов
70.Шаҳром Сулаймонов
99.Миршариф Камолов

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
21 янв 11:22:09
Davronbek Beshariq
ЛОКОМОТИВ га омад куниларимз олдида шарманда булмайлик. ( оллох сакласин ) МАВЗУДАН ТАШКАРИ : ОАВ да ёзилган манабу шахс хакида ким билади. Ушбу шахс МЮ скаути ТОММ МИЛЛЕР НИЛЬСЕН булиб уУзбекистонга келиб уз хизматини таклиф килган . У Узбекистоннинг усмирларимиз , ёшларимизнинг жахон чемпионатларидаги иштирокини кузатган .Кейинчалик бу болалар нега еучли миллий чемпионатларга чикмасдан йуколиб колаётганлигидан хайрон булган . У ёшлар билан ишлашда кучли мутахасислигини угинг фикридаг билса булади. ( футбол экспресс газетасида укидим. ) ИЛТИМОС футболимиз рахбарлари шу инсон билан танишиб чикса яхши булар эди.
+1   
21 янв 10:40:27
Феномен
Катта кетятганларга эслатиб куяй уч турт йил олдин хам локомотив саралашда кувайтнинг кувайт ска клуби билан уйнаганди 3:1 га еб куйганди локо уйда так что олдиндан карнай чалмвйлар
+1   
21 янв 09:36:43
ANTI KUPER
Узбекистон Клубларига кучи етмайди тожикистон клубларини 1000 карра чемпион болсахам кучи етмайди хатто уртамиёна клубларимизгахам
   
22 янв 13:19:10
Узбек 1012
ANTI KUPER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йук болиши мумкинмас хозирги даражаси шу экан локони
Гапизам тугри. Менимча мураббийда хам адашишди
   
22 янв 10:24:13
ANTI KUPER
Узбек 1012 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Менимча ОЧЛ керак эмасдек Локо га
Йук болиши мумкинмас хозирги даражаси шу экан локони
   
21 янв 21:45:57
Узбек 1012
ANTI KUPER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Локо чичиб куйдику
Менимча ОЧЛ керак эмасдек Локо га
   
21 янв 19:54:46
ANTI KUPER
Узбек 1012 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гапиз тугри.
Локо чичиб куйдику
   
21 янв 16:46:16
Ulugbek. Manchester United
O'zbekistonda fudbolning o'lishini o'z ko'zimiz bilan ko'rib turibmiz
   
21 янв 16:46:12
Ulugbek. Manchester United
O'zbekistonda fudbolning o'lishini o'z ko'zimiz bilan ko'rib turibmiz
   
21 янв 11:46:49
Aliakbar RM
Rasmda 19 raqam jalilov zayafkada jo'rayeb familyasi birxil ekana
   
21 янв 11:31:56
Хайдаров Бахтиёр
Бу футбол. Футбол да эса хамма нарса руй бериши мумкин. Хар кандай холатда хам ракибни хурмат килиш керак
   
21 янв 10:33:10
CARRASco
4:0 буса керак хисоб Локо барбир Урта Осиёда Гранд
   
21 янв 09:50:13
Узбек 1012
ANTI KUPER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон Клубларига кучи етмайди тожикистон клубларини 1000 карра чемпион болсахам кучи етмайди хатто уртамиёна клубларимизгахам
Гапиз тугри.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг