Урмат Абдукаимов Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Administrator
25 авг 2026, 23:21
Урмат Абдукаимов Қирғизистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи хабар берди.

Тегишли қарор 25 август куни ҚФИ Ижроия қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди.

Абдукаимов бош мураббийлик постида Роберт Просинечкининг ўрнини эгаллади. Янги мураббий олдига терма жамоани бўлажак халқаро турнирларга, жумладан 2027 йилги Осиё кубогига тайёрлаш ҳамда миллий жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажариш топширилди.

Урмат Абдукаимов Осиё футбол конфедерациясининг А категориясидаги мураббийлик лицензиясига эга. У Қирғизистон футболида турли даражаларда фаолият юритган ва ёшлар ҳамда миллий терма жамоалар билан ишлаш тажрибасига эга.

Илгари Абдукаимов Қирғизистон U-23 олимпия терма жамоасини бошқарган. Шунингдек, у олий лиганинг "Талант" клуби бош мураббийи бўлган.

Бундан ташқари, Абдукаимов Қирғизистон футбол иттифоқи томонидан ташкил этиладиган мураббийлик курслари ва семинарларида инструктор сифатида ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: kfu.kg