Тожикистон Олий лигаси: "Бухоро" собиқ футболчисининг дубли Левченко шогирдларига ғалаба келтирди

Оқил Абдубарноев
9 май 2026, 22:53
Тожикистон Олий лигасининг 8–тури доирасида Душанбенинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида Ҳисорнинг "Барқчи" жамоасини қабул қилди.

Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.

Мазкур баҳсда "Истиқлол" шарафини ҳимоя қилаётган хорватиялик легионер Фране Икич ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Учрашувнинг 18– ва 61–дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилган марказий ҳимоячи ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди. Шу тариқа, бош мураббий Виталий Левченко шогирдлари навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 31 ёшли Фране Икич ўзбекистонлик футбол мухлисларига ҳам яхши таниш ҳисобланади. У жорий йилнинг февраль ойида Тожикистон жамоаси сафига келиб қўшилгунга қадар Ўзбекистон Суперлигаси вакили "Бухоро" клубида тўп тепган эди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia