Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"
26 авг 19:22
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"
Терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе йиғиннинг илк кунида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Ассалому алайкум. Йиғинга киришдик. Олдинда бизни CАФА мусобақаси кутиб турибди. Албатта, ҳамма ҳам келиб улгурмади. Сабаби бугун ўйин бор. Таркибга эртага қўшиладиганлар ҳам мавжуд. Сал кейинроқ легионерларимиз келиб қўшилади. Кимдир 8-куни, кимдир бошқа куни келади. Мавжуд футболчилар билан йиғин ўтказмоқдамиз. Биринчи ўйинимиз 30 август куни. Бу ўйинга астойдил тайёрланамиз.
Терма жамоада ҳар бир футболчининг ўрни бор. Албатта, Жалолиддин Машарипов – ҳар бир термани кучайтирадиган ўйинчи. Бу футболда учраб турадиган ҳолат. Ўйлайманки, тезда тузалиб, сафга қайтади.
Биласиз, Ўмон терма жамоасига янги мураббий келган – бу Карлуш Кейруш. У яхши даражадаги мураббий. Ўмонликлар 6-7 кундан бери Туркияда йиғин олиб бормоқда. Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди. Бошқа футболчиларга таянган ҳолда ўйнаймиз. Ўйлашимча, Ўмон уларни синаб кўриш учун ҳам яхши спарринг-рақиб бўла олади. Ҳар бир жамоанинг ўз вазифаси бор. Бизда ҳам шундай. Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ва футболчиларнинг имкониятларини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз", – деди Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон CAFA мусобақасидаги юришини 30 август куни Ўмон билан ўйин билан бошлайди. Учрашув "Олимпия" стадионида 19:30 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар