Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”
28 фев 2017 12:46
Янгиликлар
Тимур Кападзе: “Машғулотларда хатоларимиз устида тинмай ишладик”
Кеча Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛнинг гуруҳ босқичида БААнинг “Ал Аҳли” клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида рақибларини таслим этди.
Ушбу баҳсдан сўнг “темирйўлчилар” сардори Тимур Кападзе ўз фикрларини билдирди.
“Ал Таавон”га қарши баҳсдан сўнг руҳий томондан бироз босим бор эди. Лекин уйдаги “Ал Аҳли”га қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз кераклигини билиб турардик. Агарда ушбу баҳсда ҳам мағлубиятга учраганимизда ўзимизнинг ҳолатимизни анча қийинлаштириб қўярдик. Машғулотларда биринчи ўйиндаги хатолар ва камчиликлар устида кўпроқ ишладик. “Ал Аҳли”га қарши яхши ўйин кўрсатдик. Биз учун энг кераклиги мана шу эди. Жамоадошларимнинг барчаси ўйинда борини беришди”, - дейди “Локомотив” сардори Тимур Кападзе.
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар