UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  0 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  0 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  3 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  0 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  8 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  7 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  7 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0 12:58Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди  3

Тимур Кападзе: "Камерунга қарши қандай услубда ўйнашимиз мураббийнинг кўрсатмаси, талабларига боғлиқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Камерунга қарши қандай услубда ўйнашимиз мураббийнинг кўрсатмаси, талабларига боғлиқ"

Серчко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғин доирасида Камерун ва Коста-Рика билан куч синашади.

Мазкур баҳслар олдидан ўз вақтида терма жамоа бош мураббийи сифатида Африка қитъасининг Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши терма жамоамизни бошлаб тушган Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик.

- Олдиндаги учрашувларда терма жамоамиздан қандай ўйин кутяпсиз?

- Албатта терма жамоамиздан доим ғалаба кутамиз. Ўйлайманки, йигитлар чиройли ўйин кўрсатиб ютуқни ўзлариники қилишади.

- Африка қитъаси жамоалари борасида сизда тасаввур ва кўникма шаклланган. Камерун ҳам Сенегал ва Марокаш каби кучга эгами?
- Уларнинг асосий кучи жисмоний бақувватлигида. Лекин ҳозир бизнинг футболчиларимиз ҳам жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олишган.



- Бу ўйинлар қайси томонлама самара келтириши мумкин?
- Халқаро учрашувларнинг ҳар бири фойдали бўлади. Камерун Африканинг номдор ва кучли терма жамоаларидан бири. Кўп футболчилари Европада тўп тепади.

- Мураббий сифатидаги дастлабки учрашувни Сенегалга қарши ўтказгансиз. Нималар ёдда қолган?
- Бу ўзига ҳос масъулият эди. Сенегалнинг жисмонан кучли эканлигини билган ҳолда кўпроқ тўпсиз қолдириб, югуртиришга ҳаракат қилганмиз. Ўзимизнинг кучли жиҳатларимизни ишга сола билганмиз. Шуниси аниқки, яхши ўйин кўрсатганмиз, дея оламан.

- Демак вакилларимиз ҳам Камерунга қарши кўпроқ тўп билан муомалада бўлиши керак?
-  Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Қўрқадиган жойи йўқ. Майдонда ҳаммаси ҳал бўлади. Қандай услубда тўп тепишимиз мураббийнинг кўрсатмаларига боғлиқ. Қандай тактика танлайди, нима талаб қилади. Катанец рақибни ўрганган. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика