Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"
17 июн 2024 23:20
Янгиликлар
Тимур Кападзе: "Ғалабага муносиброқ эдик"
Тимур Кападзе: "ОКМКни ғалаба билан тарбиклайман. Баҳс қийин ўтди, уни устига ҳаво ҳам иссиқ бўлди. Иккала жамоа бундай ҳавода анча куч сарфлади. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман. Гол урсак ҳам бўларди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Иккинчи тайм тенг курашлар остида ўтди ва пенальти ҳаммасини ҳал қилди. Хато қилдик. Бу баҳсни таҳлил қилиб, кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз. Яхши ва ёмон томонларимиз бўлди. Асосийси йигитлар охиригача курашишди."
- Ҳисоб ўйинга мос бўлди деб ўйлайсизми?
- Баҳс тенг курашлар остида ўтди. Бизда ҳам вазиятлар етарли бўлди. Ким биринчи гол урса, ғалабани ўша жамоа қўлга киритарди.
- "Олимпик" ўйинидан кўнглингиз тўлдими?
- Биз кўп вазиятларда рақибдан яхшироқ ҳаракат қилдик, ғалабага муносиброқ эдик. ОКМК ҳам ёмон ўйнамади. Бироқ биз уларга кўп имконият бермадик. Ҳужумда яхшироқ ҳаракат қилсак бўларди, улардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу футбол, тажрибали футболчилар ақлли қарорлар қабул қилиб, ғалабага эришишди. Майли, бу мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар