UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  1 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Тиаго Телес: “Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман” Янгиликлар

Тиаго Телес: “Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Озарбойжон терма жамоалари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз рақибларга (2:6) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг Озайрбойжон терма жамоасида покер муаллифи бўлган Тиаго Телес ўз фикрларини билдирди.

“Биринчи учрашувга қараганда иккинчи назорат баҳсида яхшироқ ўйин кўрсатдик. Мен ушбу ғалабадан хурсандман. Тўртта гол уриб жамоамга фойда келтирдим. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 5 та тўп киритиб ҳисобни йириклаштириб олдик. Иккинчи бўлимда эса бироз хотиржамликка берилдик ва ўйин бошида ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқдик. Жаҳон чемпионатида бундай ўйин кўрсатиш ярамайди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр деб айта оламан. Мураббий ҳам испаниялик, футболчилар ҳам аъло даражада ўйин кўрсатишмоқда. Терма жамоангиз стандарт вазиятлардан яхши фойдаланар экан. Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Тиаго Телес.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика